Ўзбекистон | 22:01 / 19.02.2024
18070
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Собиқ ўринбосар январ ойида президент танқидига учраганди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Элбек Истамович Ғаффоров 2024 йил 19 февралдан Навоий вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Навоий вилоят Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Маълумот учун, Э.Ғаффоров 1989 йилда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Халқаро муносабатлар» йўналишини тамомлаган. Рус, инглиз тилларини мукаммал билади.

  • Навоий вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида 2023 йил май ойидан буён Исломиддин Норимов ишлаб келаётганди. 2024 йил январ ойида президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселекторда яна уч вилоят ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари қаторида Норимовга нисбатан ҳам интизомий чора кўриш бўйича топшириқ берилганди

Мавзуга оид