Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электрон визуализация ва телерадиология тизими яратилади
KfW банкининг «Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида рақамли соғлиқни сақлаш ягона платформасини яратиш режалаштирилмоқда.
«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, соғлиқни сақлаш тизимидаги ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш учун зарур бўладиган стандартлар, классификатор ва маълумотномалар ҳамда номенклатураларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш мўлжалланмоқда.
Даволаш-профилактика муассасалари учун асосий функционалларини қамраб олувчи тиббий ахборот тизими (Medical information system) яратилади (ҳудудий кўп тармоқли шифохоналар) ва бунда 27 млн нафар беморлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш имконияти тақдим этилади.
Республика электрон визуализация ва телерадиология тизими яратилади.
«Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали электрон соғлиқни сақлаш ягона платформасига тегишли вазирлик ва идораларнинг зарур деб топилган ахборот тизимлари интеграция қилинади.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги 2,2 минг нафардан ортиқ IT ҳамшираларининг замонавий ахборот технологиялари, ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмалари босқичма-босқич оширилади.
Фаол ахборот тизимлари сонини 10 тадан 20 тага етказилади.
Мавзуга оид
22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
11:10 / 09.05.2025
Шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талаблари ишлаб чиқилади
19:13 / 07.05.2025
«Тиббиёт ходимлари сонида ва соҳани молиялаштиришда муаммо йўқ. Лекин сифат бўйича эътирозлар жуда кўп» — президент
13:10 / 07.05.2025