Ўзбекистон | 07:56 / 20.02.2024
10991
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан четга чиқиши вақтинча чекланган фуқаролар сони айтилди 

Ўзбекистонда 2023 йилда 143 минг нафарга яқин фуқаронинг четга чиқиши тақиқланган.

2023 йилда суд ҳужжатларига асосан жами 142 800 нафардан ортиқ (шундан 51 мингга яқин алимент тўловчи) қарздорларнинг республикадан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Шунингдек 2024 йил ўтган даврида 22 минг фуқаронинг чет элга чиқиши суд қарорларига асосан чекланиб, уларнинг 6 817 нафарини алимент тўловчилар ташкил этган. 

2023 йилда МИБ органлари томонидан жами 40,2 триллион сўм, шу жумладан, давлат фойдасига 17 триллион сўм маблағлар ундирилган. Амалда умумий ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,4 триллион сўмга (35 фоиз) ўсди. 

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган — “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларига 936,4 миллиард сўм ёки ўтган мос даврга нисбатан 357,8 миллиард сўм (62 фоиз) кўп маблағ йўналтирилган. 

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига жами 2 триллион сўм алимент пуллари ундирилиб, бу кўрсаткич олдинги даврга нисбатан 664,6 миллиард (49 фоиз) сўмга ошган.

Мавзуга оид