Ўзбекистон | 13:16 / 20.02.2024
14433
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 2 та электробус ва «Кобалт» иштирокида ЙТҲ юз берди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида YUTONG русумли электробус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, бугун, 20 феврал куни соат 09:30 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчаси сотув офиси қаршисида 1997 йилда туғилган Д.С. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электробус билан ЙТҲ қайд этилган.

Ҳайдовчи электробусни бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотган, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 1980 йилда туғилган Х.М бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли автоулов билан тўқнашган, сўнгра Д.С. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электробус 1986 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электробус билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Д.С. бошқарувида бўлган электробуснинг 2004 йилда туғилган йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид