Ўзбекистон | 09:15 / 21.02.2024
25320
1 дақиқада ўқилади
Тошкент жаҳонда ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринга чиқди
Бугун, 21 феврал куни Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунё шаҳарлари орасида 1-ўринга чиқди.
IQAir порталига кўра, соат 08:50 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 196 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” кўрсаткич ҳисобланади.
Рейтингда 2-ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри эгаллаган, Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри 3-поғонада.
Ўнталикдан шунингдек, Дакка (Бангладеш), Янгон (Мянма), Катманду (Непал), Ханой (Ветнам), Жакарта (Индонезия), Милан (Италия), Калкутта (Ҳиндистон) жой олган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.