Эронда Ўзбекистон кунларини ўтказиш масаласи кўриб чиқиляпти
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эрон матбаа саноати 23-миллий фестивалида иштироки доирасида ушбу мамлакат маданият ва исломий ҳидоят вазири Муҳаммад Маҳди Эсмоилий билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, учрашув чоғида икки давлат ўртасида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, жумладан, Эронда Ўзбекистон кунларини ўтказиш, мамлакатлар кино ижодкорлари ҳамкорлигида Алишер Навоий ва Абу Али ибн Сино меросига бағишланган филмларни суратга олиш масалалари муҳокама қилинди.
Эрон маданият ва исломий ҳидоят вазири сўнгги йилларда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Муҳаммад Маҳди Эсмоилий давлатлар етакчиларининг ўзаро ташрифлари икки томонлама муносабатларни турли йўналишларда, хусусан маданий соҳада ривожлантиришда муҳим қадам бўлганини таъкидлади.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсадида ўзаро мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:45 / 25.11.2024
Ўзбекистон ва Эрон инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини муҳокама қиляпти
09:02 / 25.11.2024
Эрон ўз ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади
19:58 / 24.11.2024
Эрон уранни бойитувчи илғор центрифугалардан фойдаланишни бошлаганини эълон қилди
19:45 / 22.11.2024