Хива туманига янги ҳоким тайинланди
Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи янги лавозимга тайинланди.
Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов сессия қатнашчиларига Хива тумани ҳокими лавозимига президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган номзод - Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Палванов Сардор Махсудовични тавсия қилди. Йиғилганлар унинг номзодини бир овоздан тасдиқлади.
Сардор Палванов 1987 йилда Урганч шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2013 йилда Урганч давлат университетини агрономия мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2013 йилда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Урганч шаҳар Кенгаши ташкилий-кадрлар, ахборот-таҳлил бўлими етакчи мутахассиси вазифасида бошлаб, ташкилотнинг бош ҳисобчиси, бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўлими мудири вазифаларида ишлаган.
2016-2017 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси вазифасида ишлаган.
2017 йил сентябр ойидан Хоразм вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритди.
2020 йилдан Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024