Ўзбекистон | 09:41 / 25.02.2024
8667
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда январ ойида 15 657 та енгил автомобил ишлаб чиқарилди

2024 йил январ ойида Ўзбекистонда 15 657 та енгил автомобил (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Autostrada

Январ ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони қуйидагича бўлган:

— Cobalt – 3 369 дона

— Damas – 3 865 дона

— Lacetti-Gentra – 2 105 дона

— Tracker – 1 355 дона

— Onix – 836 дона

— Chery – 1 418 дона

— KIA – 2 644 дона

— Exeed – 3 дона

— Haval – 62 дона

— Махсус енгил автомобиллар – 951 дона

2024 йил январ ойида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича бўлган:

— Автомобил бензини – 124,6 минг тонна

— Кўмир – 357,8 минг тонна

— Нефт – 60,5 минг тонна

— Газ конденцати – 111,7 минг тонна

— Автобус – 25 дона

— Юк автомобиллари – 215 дона

— Автомобил двигателлари – 13 915 дона. 

Мавзуга оид