Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чарлз III тожни ўғлига топширишга тайёргарлик кўра бошлади — ОАВ
Саратон касаллигига чалинган Буюк Британия қироли Чарлз III тожни меросхўрга топшириш режасини ишлаб чиқади.
Буюк Британия қироли Чарлз III ўз меросхўрига тожни топширишга тайёргарликни кутилганидан эрта бошлади. Бу ҳақда Daily Mirror ёзди.
Тахт вориси ҳақидаги қонунга кўра, Чарлзнинг тўнғич ўғли, шаҳзода Уилям Буюк Британиянинг кейинги қироли бўлиши керак.
Британия қироллик оиласи бўйича мутахассис Том Куин сўзларига кўра, ворислик режалари Чарлз III саратон касаллигига чалингани ҳақидаги хабардан кўп ўтмай тузила бошлаган. Қиролнинг касаллиги аниқланишидан олдин, меросхўрлик масалалари камида яна ўн йил давомида муҳокама қилиниши кутилмаган эди. Унинг фикрича, бу Чарлз чалинган хасталикнинг хавфли эканини кўрсатиши мумкин.
5 феврал куни Чарлз III саратон касаллигига чалингани маълум бўлди. Бакингҳэм саройига кўра, касаллик 75 ёшли монархда простата безининг кенгайиши билан боғлиқ даволаш муолажалари пайтида аниқланган. Чарлз III миш-мишларнинг олдини олиш учун ўз ташхисини омма билан баҳам кўришга қарор қилган. Шундан сўнг, қирол ўз ваколатларини бажаришда давом этиши, аммо жамоатчилик билан алоқалари тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025