Тошкентда мактаб ўқитувчиси ва ўқувчи ўртасида жанжал юз берди
Ўқитувчи ўқувчининг сочидан тортиб дарсдан чиқариб юборган. Маълум қилинишича, ҳолат пойтахтдаги 103-сонли мактабда содир бўлган. Вазирлик вазиятни масъуллар ўрганаётганини маълум қилди.
Тармоқларда пойтахтнинг 103-мактабда эканлиги айтилган ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида содир бўлган жанжал видеоси тарқалди. Унда ўқитувчи ўқувчини тортқилаб, дарсдан чиқариб юборишга урингани акс этган. Бола ўқитувчисига қаршилик қилиб, уни бир неча маротаба итариб ҳам юборган. Кейин ўқитувчи болага танбеҳлар бериб, уни силтаган ва хонадан чиқариб юборган.
Видеода икки томоннинг ўзаро жанжали давомида синфдаги ўқувчилар дарсда шовқин кўтариб бақиргани, қарсаклар чалгани, болалардан бири «доска» олдига чиқиб, рақсга тушганини кўриш мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг маълум қилишича, ҳолат чиндан ҳам 103-мактабда содир бўлган. Ҳозирда Тошкент шаҳар ММТБ ўрганиш олиб бормоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши таъкидланди.
Мавзуга оид
12:41
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
20:43 / 09.11.2024
Информатика фани ўқитувчилари ҳам аттестация имтиҳонидан норози
11:30 / 01.11.2024
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўзаро жанжаллашди
16:01 / 28.10.2024