Столтенберг: НАТО Украинага қўшин жўнатиш ниятида эмас
НАТО бош котибининг сўзларига кўра, алянс аъзолари 2014 йилдан бери Украинага «мисли кўрилмаган ёрдам» кўрсатмоқда, бироқ мамлакат ҳудудига қўшин жойлаштириш режалаштирилмаган.
НАТО Украинага жанговар қўшин юборишни режалаштирмаяпти, деди алянс бош котиби Йенс Столтенберг 27 феврал, сешанба куни Associated Press агентлигига баъзи Ғарб давлатлари уришаётган мамлакатга қўшин юбориш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан.
Унинг таъкидлашича, НАТО иттифоқчилари Украинага 2014 йилдан бери кўрсатиб келинаётган ва Россиянинг 2022 йилдаги кенг кўламли ҳужумидан кейин мустаҳкамланган «мисли кўрилмаган ёрдам» тақдим этяпти. «Аммо Украина ҳудудида НАТО жанговар бўлинмаларини жойлаштириш режалари йўқ», - дея ишонтирди Столтенберг.
Макрон Ғарб қўшинлари Украинага юборилишини истисно этмади
26 феврал куни Парижда бўлиб ўтган Ғарб давлатларининг саммити якунларига кўра, Франция президенти Эммануэл Макрон Украинада Ғарб қуруқлик кучлари жойлаштирилиши мумкинлигини тан олди. «Бугун қуруқликдаги қўшинларни (Украинага) расман юбориш масаласида консенсус йўқ, аммо ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди», — деди Макрон.
Аввалроқ, Словакиянинг машҳур россияпараст бош вазири Роберт Фицо Макрон томонидан чақирилган конференция учун Парижга жўнаб кетишдан олдин Братиславада сўзлаган нутқида, баъзи Ғарб давлатлари ўз аскарларини «Украина ҳудудига икки томонлама шартномалар асосида юборишни кўриб чиқаётганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, гап «бир нечта давлатлар – НАТО ва ЕИ аъзолари» ҳақида кетмоқда, Фицо эса «махфий маълумотлар»га таяниб, улар қайси давлатлар эканлигини аниқлаштирмади.
Бошқа давлатлар Макроннинг позициясини ҳали қўллаб-қувватламади
Германия канцлери Олаф Шолц НАТО ва Европа Иттифоқи давлатларидан Украинага қўшин юбориш ғоясини қатъиян рад этди. Париждаги конференцияда «Украина тупроғида қуруқликдаги қўшинлар бўлмайди, у ерга Европа давлатлари ёки НАТО давлатлари томонидан юборилган аскарлар бўлмайди», деди Шолц сешанба куни Фрайбургда журналистларга.
Британия, шунингдек, Украинада қўшинларини жойлаштириш режаси йўқлигини эълон қилди. «Украина қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун мамлакатда бўлган оз сонли ходимлардан ташқари, биз кенг кўламли жойлаштиришни режалаштирмаяпмиз», деди Британия бош вазири Риши Сунакнинг матбуот котиби журналистларга. Шу билан бирга, у кўп сонли украиналик ҳарбий хизматчилар Британияда тайёргарликдан ўтаётганини эслатди.
Чехия бош вазири Петр Фиала ва унинг полшалик ҳамкасби Доналд Туск ҳам ўз мамлакатлари Украинага қўшин жўнатишини рад этди. Худди шундай позицияни Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сиярто, шунингдек, Италия бош вазири Жоржа Мелони идораси ҳам билдирган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга НАТО қўшинлари Украина ҳудудида пайдо бўладиган бўлса, Россия ва алянс ўртасида зиддият муқаррарлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу давлатлар «бундан хабардор бўлиши, бу уларнинг манфаатларига, қолаверса, ўз мамлакатлари фуқаролари манфаатларига мос келадими ёки йўқми, шуни ўз-ўзидан сўраши керак».
Мавзуга оид
17:32
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?
16:11
Фронтдаги вазият: РФ қуролли кучлари кутилмаганда Украинанинг яна бир «қалъаси» штурмини бошлади
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024