Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг уч туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади
Бугун, 28 феврал куни Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсад қилинган.
Жумладан:
- Миробод тумани: “Файзобод” ва “Оқ уй” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа тумани: “Қорёғди” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Олмазор тумани: “Аҳил”, “Гулзор”, “Мояриқ”, “Иброҳим ота” ҳамда “Мискин” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:16 / 24.05.2025