Ўзбекистон | 19:11 / 04.03.2024
23351
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти ССБ бошлиғи ўзгарди

Сўнгги бир йилга яқин вақт давомида вилоят ССБга Содиқжон Содиқов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Кўпалбай Раимбердиевич Тангрибердиев Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўпалбай Тангрибердиев 2000 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиали «Госпитал терапия» кафедраси ассистенти сифатида бошлаган.

Турли йилларда Хоразм вилоят кардиология маркази шифокори, Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

  • Маълумот учун, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига 2023 йил апрелидан буён Содиқжон Содиқов раҳбарлик қилаётганди.
  • Феврал ойи бошида Тошкент вилояти ССБ бошлиғи ҳам ўзгарган, сўнгги бир йилда бу лавозимда ишлаган Улуғбек Абдуғаниев ўрнини Тўрақул Арзиқулов эгаллаганди.

Мавзуга оид