Ўзбекистон | 13:40 / 06.03.2024
8482
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳиндистонликлар учун тўй саёҳати манзилига айланиши мумкин

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида сайёҳликнинг янги турларини биргаликда ўзлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Фото: «Дунё» АА

Ҳиндистонда якунланган Жанубий Осиё савдо-туризм кўргазмаси (South Asia Trade Travel Exhibition - SATTE) доирасида уюштирилган шуъба муҳокамаларида Ўзбекистон элчихонаси томонидан мамлакат туризм салоҳияти тақдим қилинди.

"Дунё" хабарига кўра, мамлакат миллий павилонида дипломатия миссияси, Ўзбекистон туризм қўмитаси, қатор туристик компаниялар ҳамда Ҳиндистон ва бошқа давлатларнинг сайёҳлик ташкилотлари ва компаниялари вакиллари ўртасида самарали музокаралар ўтказилди. Уларда, жумладан, сайёҳликнинг янги турларини биргаликда ўзлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Хусусан, тўй маросимларини уюштиришга ихтисослашган йирик WDNE компанияси катта вице-президенти Вандита Бава билан учрашув чоғида ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги урғуланди ҳамда бу борада қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид