Ўзбекистон | 01:22 / 07.03.2024
21414
1 дақиқада ўқилади

Нодирбек Абдусатторов — «Prague Masters» турнири ғолиби

Нодирбек Абдусатторов Чехияда ўтаётган «Prague Masters» турнирида муддатидан олдин чемпион бўлди. 

У aсосий таъқибчиси Пархам Махсудлуга (Эрон) қарши қийин баҳсда ғалаба қозонди ва мусобақа якунига бир тур қолганида муддатидан олдин чемпион бўлди. 

Нодирбек 8 имкониятдан 6 очко тўплади. Унинг таъқибчиларида эса 4,5 очко бор. Яъни охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъи назар ўзбекистонлик шахматчига ҳеч ким ета олмайди.

Чемпионликдан сўнг Абдусатторов онлайн шахмат рейтингида дунёнинг энг кучли ТОП-4 шахматчилари қаторига кирди. Ундан юқорида Магнус Карлсен (Норвегия), Фабиано Каруана (АҚШ) ва Ҳикару Накамура (АҚШ) бор. 

Нодирбекнинг ҳисобида 2765.5 рейтинг очкоси бор ва у шахмат тожининг амалдаги соҳиби Динг Лижендан (Хитой) ҳам ўзиб кетди.

Мавзуга оид