Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фон дер Ляйен Европарламентга сайловларда ЕХПдан номзод бўлади
Бухарестда бўлиб ўтган партия қурултойида Урсула фон дер Ляйен Европа халқ партиясидан Европарламентга сайловлар учун асосий номзод сифатида кўрсатилган. У аввалроқ Европа комиссиясини иккинчи муддатга бошқаришга тайёрлигини маълум қилган эди.
Европа халқ партияси (ЕХП) Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйенни июн ойида бўлиб ўтадиган Европарламент сайловлари учун асосий номзод сифатида кўрсатди. 7 март, пайшанба куни яширин овоз беришда ЕХПнинг Бухарестдаги қурултойида 499 делегатдан 400 нафари унинг номзоди учун овоз берди. Унга қарши 89 та овоз берилган, 10 таси эса ҳақиқий эмас деб топилган.
Илгари фон дер Ляйен Европа комиссияси раҳбари сифатида иккинчи муддатга сайланишга тайёр эканлигини айтиб, бу қарорни «онгли ва пухта ўйланган» деган эди.
Европарламентга сайловлардан сўнг Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари овоз бериш натижаларини ҳисобга олган ҳолда Евроиттифоқдаги энг юқори лавозимларни белгилаши керак бўлади. Кейин бу тайинловлар Европа парламенти томонидан тасдиқланиши лозим.
Урсула фон дер Ляйен Еврокомиссия раҳбари лавозимини эгаллашдан олдин Германияда бир нечта вазирликларни бошқарган: оила ишлари (2005-2009), соғлиқни сақлаш (2009-2013) ва мудофаа (2013-2019).
Мавзуга оид
20:15 / 03.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Европа Иттифоқи етакчилари биргаликда дарахт экди
17:07 / 03.04.2025
Ўзбекистонда Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади
22:55 / 13.03.2025
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди
21:51 / 04.03.2025