Ўзбекистон | 14:46 / 08.03.2024
25091
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аёллари йигирманчи асрда – архив суратларида хотин-қизлар ҳаёти

Ўзбекистон хотин-қизлари йигирманчи асрда уруш йиллари ва ундан кейинги тикланиш даврида қишлоқ хўжалиги, санъат, илм-фан каби турли соҳаларда фаолият юритган.

Kun.uz Ўзархив агентлиги билан ҳамкорликда ўзбек аёллари фаолиятига оид фотожамланма тайёрлади.

Ўзбекистон халқ артисти Назира Аҳмедова ўзбек миллий либосида қўшиқ ижро этиш чоғида
М.М.Орифхонова (ўнгда) – биология фанлари номзоди илмий даражасига сазовор бўлган биринчи ўзбек аёли синглиси билан
Тамара Хонум афғон рақсини ижро этиш чоғида
Саводсизликни тугатиш курсларида
Туркистон ўлкаси миллатларининг турлари. Ўзбек Изет-Ай
Туркистон ўлкаси миллатларининг турлари. Ўзбек Махтаб-Ай
Колхоз газетасини ўқиётган аёллар. 1930 йил
Фарғоналик қиз, 1935 йил
Бир гуруҳ ўзбек илмий ходималари, 1937 йил
Тошкент учиш клубининг парвоз мактаби курсанти, Тошкент тиббиёт институти 4-курс талабаси Байнутдинова Дилбар самолёт ёнида, 1937 йил
К. Ворошилов номидаги фабрика ҳаваскорлар миллий ансамблининг шаҳар радиосидаги чиқиши. Радиостудия микрофонида - Мирзаева Муқаддам
Ўзбек аёли бола билан, 1940 йил
 10 нафар фарзандни вояга етказган қаҳрамон она Мукаррам Шамсимуҳамедова кенжа қизлари билан
1-Самарқанд МТСнинг атоқли механизатори, Мастура Азизова тракторида. Трактор ишининг юқори сифати ва ёқилғи тежамкорлиги учун танлов ташаббускори, 1950 йил
Тошкент шаҳридаги 84-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари Шарафутдинова Сатура (чапда) ва Тошмуҳамедова Ҳалима мактаб лабораториясида кимё фанидан тажриба ўтказишмоқда. 1952 йил
У.Қурбонова – Қашқадарё вилоятидаги биринчи киномеханик аёл, кино намойишига тайёрланмоқда, 1969 йил
 Собир Раҳимов туман ижроия қўмитаси ички ишлар бўлими паспорт бўлими бошлиғи, милиция майори, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Ф.Х.Хабибулина, 1975 йил
Уйчин туманидаги “Ленинчи йўл” колхозида очилган янги мактабнинг биринчи синф ўқувчилари Т. Алиева ва Н. Ғаниева
Тошкент шаҳридаги 22-Меҳрибонлик уйи директори, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Антонина Павловна Хлебушкина (чапда) ва 14 нафар фарзандни тарбиялаган қаҳрамон она Тоибхон Обидова “Пахтакор” марказий стадионида. 1988 йил
"Аёллар йили - нафосат йили" танловига тайёргарлик кўраётган сурхонлик келин, 1999 йил

Суратлар ЎзАрхив агентлиги таркибидаги «Кинофотофоно» ҳужжатлар архивидан олинди. Ушбу суратлар 10 мартга қадар Тошкент Фотосуратлар уйида ташкил этилган фотокўргазмада намойиш қилинмоқда.

Мавзуга оид