Ўзбекистон | 10:30 / 08.03.2024
1697
2 дақиқада ўқилади

Қимматбаҳо металларни сотиб олишда чегирма қўллаш тартиби такомиллаштирилди 

Президент қарори билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди.

“Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди:

  • қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятидан фойдаланилган ҳар бир кун учун фоизлар ҳисоблаш тартиби жорий қилинди, хусусан:
  • 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобламаслик;
  • 31-кундан 180 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблаш белгиланди.

Шунингдек, “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига қуйидаги мазмундаги қўшимчалар киритилди:

  • қимматбаҳо металларни биржа савдоларида чегирмалар қўллаган ҳолда сотиб олувчи тадбиркорларга қўйиладиган мезонларни белгилашда қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий қилинди:
  • яратилган иш ўринларининг камида 70 фоизини заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касбларини ташкил этиш;
  • яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимларга камида 6 ой давомида иш ҳақи ҳисобланиши ва ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлиши;
  • тадбиркорлик субъектлари зарур моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда шароитларга эга бўлиши.

Мавзуга оид