Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ОИИБ бошқарув кенгашининг йиллик йиғилиши ўтказилади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов 7 март куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Людгер Шукнехт билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон президентининг январь ойида ОИИБ бош қароргоҳига ташрифидан сўнг сезиларли даражада фаоллашган ОИИБ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш динамикаси қайд этилган.
Ташриф якунлари бўйича 2024—2026 йилларда Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида умумий қиймати 2,5 млрд долларлик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорлик дастури ҳамда ОИИБ бошқарув кенгашининг йиллик йиғилишини 2024 йил 25—26 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги меморандум имзоланган.
Томонлар лойиҳаларнинг амалга оширилиши, шунингдек, 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига киритилган энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти соҳаларида янги ташаббусларни биргаликда ҳаётга татбиқ қилиш истиқболларини кўриб чиқди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025