Ўзбекистон | 08:21 / 09.03.2024
6726
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 12-ўринни эгаллаб турибди

9 мартда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Kun.uz

IQAir порталига кўра, соат 8:15 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 160 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.

Рейтингда 1-ўринни Сенегалнинг Дакар шаҳри эгаллаган — ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 196 мкг/м3. Ҳиндистоннинг Калкуттаси 2-поғонада — 187 мкг/м3. Покистоннинг Лаҳор шаҳри учликни якунлаб берган — 183 мкг/м3

Рейтингдаги ўнталикдан, шунингдек, Дакка (Бангладеш), Деҳли (Ҳиндистон), Ханой (Ветнам), Катманду (Непал), Янгон (Мянма), Чэнду (Хитой) ўрин эгаллаган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.

29 феврал куни Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиққанди.

Мавзуга оид