Сенат раиси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссияси сессиясида иштирок этмоқда
Сессия қашшоқликни бартараф этиш, институтлар салоҳияти ва молиялаштиришни кучайтириш орқали гендер тенгликка эришиш ва барча хотин-қизлар имкониятларини кенгайтиришга бағишланади.
Олий Мажлис Сенати раиси, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ню-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этмоқда.
Комиссия БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ишчи органи бўлиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш бўйича халқаро стандартларни ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Икки ҳафта давом этадиган тадбирда БМТ ва фуқаролик жамияти вакиллари Пекин декларациясининг амалга оширилишини муҳокама қиладилар.
Сессия қашшоқликни бартараф этиш, институтлар салоҳияти ва молиялаштиришни кучайтириш орқали гендер тенгликка эришиш ва барча хотин-қизлар имкониятларини кенгайтиришга бағишланади.
Ташриф доирасида, шунингдек, БМТ тузилмалари раҳбарлари, қатор давлатларнинг президентлари, ҳукумат раҳбарлари ва вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:12 / 22.11.2024
Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
18:37 / 17.11.2024
Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди
13:10 / 17.11.2024