Иқтисодиёт | 07:20 / 14.03.2024
15472
1 дақиқада ўқилади

Икки ойда энг кўп солиқ тўлаган йирик солиқ тўловчилар айтилди

2024 йил январ-феврал ойларида 2 186 та йирик солиқ тўловчилар томонидан 17 трлн сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди. 

Фото: Shutterstock

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 8,7 трлн сўми давлат улуши мавжуд топ-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғи келади. Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича “Навоий кон металлургия комбинати” етакчилик қилмоқда – 4,5 трлн сўм.

Йирик солиқ тўловчилар: “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” – 1,3 трлн сўм; “Ҳудудгазтаъминот” – 677,9 млрд сўм; “Ўзбекнефтгаз” – 525,9 млрд сўм; Uzbektrade – 523,9 млрд сўм.

1,3 трлн сўми хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади. Рейтингда UZ BAT – 436 млрд сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда энг юқори кўрсаткич қайд этган.

Мавзуга оид