Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик аёл Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди
Сирли ҳолат юзасидан полиция тергов бошлади.
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги меҳмонхонада ўзбекистонлик сайёҳ аёл бўғиб ўлдирилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Times Now ёзди.
Манбага кўра, Зарина исмли саёҳатчи аёл 5 март куни меҳмонхонада рўйхатдан ўтган. 13 март куни меҳмонхона ходимлари у билан боғланишга ҳаракат қилган, бироқ жавоб олинмаган. Шундан сўнг, захира калит ёрдамида хонага киргач, аёлни ўлик ҳолда топишган.
Полициянинг аниқлашича, Раҳул Кумар исмли шахс Зарина учун 16 мартгача хонани банд қилиб қўйган.
Шунингдек, полиция эҳтимолий далилларни топиш учун хонани тинтув қилган. Хонага кирган шахсларни аниқлаш учун видеокамера ёзувларини ва меҳмонлар рўйхатини текширишни бошлаган. Сирли ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
16:51 / 22.05.2025