Одесса ўққа тутилиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар яраланди
Қурбонлар орасида қутқарувчи ва тиббиёт ходими ҳам бор.
Жума куни Одесса бўйлаб йўлланган зарбалар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлиб, 70 дан ортиқ киши яраланган, деб хабар бермоқда Украина расмийлари.
Ҳарбийлар маълумотига кўра, дам олиш масканининг уч қаватли биноси вайрон бўлган, камида ўнта хусусий уй, техник хизмат кўрсатиш шохобчаси, газ қувури, тез ёрдам автомобили ва ўт ўчириш машинаси шикастланган.
Украина жануби мудофаа кучлари зарба «Искандер-М» ракеталари билан йўлланганини тахмин қилмоқда. Украина бош прокуратурасига кўра, ҳужум маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланган.
Идора маълумотига кўра, қурбонлар орасида Украина фавқулодда вазият бўйича давлат хизмати ходими ҳамда тез ёрдам фелдшери ҳам бор.
Хабар қилишларича, улар жума куни аввалроқ рўй берган зарба оқибатларини бартараф этиш учун етиб келганди.
«ФВДХ қутқарувчилари зарба жойига етиб келиб, ёнғинни ўчириш, харобаларни тозалаш ва жабрланганларни қидириш ишларига киришди. Иш кетаётган вақтда душман такроран ракета зарбаси йўллади, натижада бир қутқарувчи ҳалок бўлди», — дейилган бошқарма хабарида.
Қурбонлар орасида шаҳар мэрининг собиқ биринчи ўринбосари Сергей Тетюхин ҳам бор, деб хабар берди Одесса мэри Геннадий Труханов. У 2023 йилда ишдан бўшаб, фронтда жанг қилиш учун йўл олганди.
Одессада шанба куни қурбонлар хотирасига мотам эълон қилинди.
«Бугун Россия яна Одессани ўққа тутиб, бегуноҳ кишиларни ўлдирди ва қутқарувчиларга ҳам зарба берди. Бу бешафқат зарбалар Россия Европадаги тажовузини тўхтатмаслигини англатади. Биз Россияни ҳозир тўхтатиш учун Украинага ҳозир ёрдам беришимиз даркор. Бирор дақиқани ҳам беҳуда ўтказа олмаймиз», — дея ёзган АҚШнинг Украинадаги элчиси Бриджит Бринк твиттер саҳифасида.
Россия ҳукумати рўй берган ҳодиса бўйича изоҳ бергани йўқ.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024