Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ҳудудда «права» олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бандихон, Денов туманлари ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган.
Унда, "A.A." МЧЖ ва “Я.М.” хусусий автомактаби ўргатувчи усталари 2 нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига жами 800 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. фуқаро Н.Х.га гўёки Беруний тумани ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Вобкент тумани бўлими ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Р. фуқаро Г.Т.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиши эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:15 / 19.04.2025
Хорижий фуқароларга тўлов эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда берилади
11:12 / 15.01.2025
Германия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда — DW
12:02 / 22.11.2024
Хориждаги ватандошларга миннатдорчилик белгиси – Ўзбекистонда «Ватандош» картаси жорий қилинди
13:40 / 25.06.2024