Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FT: Германияга TAURUS захираларини тўлдириш учун икки йил керак бўлади
Агар TAURUS ракеталари Украинага узатилса, Германияга ўз арсеналини тиклаш учун икки йил керак бўлади. Ҳозирда ишлаб чиқариш линиялари тўхтаган.
Германия ҳукумати Киевга топширишга қарор қилган тақдирда, мамлакатга узоқ масофали TAURUS қанотли ракеталари захирасини тиклаш учун икки йил керак бўлади. Бу ҳақда Британиянинг Financial Times (FT) газетаси 15 март, жума куни экспертларга таяниб хабар берди. Қанотли ракеталарни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ёки қайта тиклаш «бир кечада содир бўлмайди - ишлаб чиқаришни кўпайтириш ёки қисмларни ишлаб чиқаришни қайта тиклаш керак, аммо буларнинг барчаси вақт талаб этади», дея Халқаро стратегик тадқиқотлар институти эксперти Дуглас Барридан иқтибос келтиради нашр.
Taurus Systems директори Йоахим Кнопф, агар буюртма олинса, ракета ишлаб чиқариш тезда тикланиши мумкинлигига ишонтирди, аммо таҳлилчиларнинг фикрига кўра, аслида TAURUS арсеналини тўлдириш учун тахминан икки йил керак бўлади.
FT таъкидлаганидек, ишлаб чиқариш линиялари ҳозирда тўхтаган. Охирги марта улар 2019 йилда Жанубий Корея ҳукуматидан буюртма олинганида ишлаган. Financial Times газетаси ёзишича, Германиянинг Шробенхаузен шаҳрида жойлашган заводлар фақат сотилган ракеталарни таъмирлайди. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир ракета буюртма ҳажмига қараб, тахминан 1,5 миллион евро туради.
Германияда нечта TAURUS ракетаси бор?
Осло университети илмий олими Фабиан Хоффманнинг ҳисоб-китобларига кўра, Бундесвернинг арсеналида ҳозирда 600 га яқин TAURUS ракеталари мавжуд бўлиб, улардан фақат ярми шай ҳолатда.
Хоффман, шунингдек, TAURUS’ни Украинага юборишдан олдин, Европанинг ўз қурол захиралари ҳақида ўйлаш кераклигини таъкидлайди. «Ракета тизимлари замонавий жанговар шароитларда асосий нарсадир, бизнинг арсеналимизда улар етарли эмас ва ҳозирда уларни ишлаб чиқармаяпмиз», деб тушунтирди эксперт.
Бир кун аввал Германия Бундестаги депутатлари TAURUS ракеталарини Украинага топшириш бўйича янги резолюция лойиҳасига қарши овоз берди. Германия канцлери Олаф Шолц аввалроқ Киевга TAURUS етказиб бериш имкониятини бир неча бор рад этган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай ракеталардан самарали фойдаланиш немис қўшинларининг иштирокини талаб қилади, бироқ бу Германиянинг Россиянинг Украинага қарши урушида бевосита иштирок этишига олиб келади, у эса буни истамайди.
Мавзуга оид
08:57 / 15.04.2025
ЕИ сиёсатчилари Мерцнинг Киев учун TAURUS ҳақидаги сўзларини олқишлади
09:50 / 14.04.2025
Мерц Киевга TAURUS етказиб берилишини қўллаб-қувватлади
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025