Ўзбекистонда икки ойда қанча эгизак туғилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўтган икки ойида қанча эгизак туғилгани маълум бўлди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-феврал ойларида республика бўйича 3 208 та эгизак чақалоқлар туғилгани қайд этилган.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17 тага (0,5 фоиз) кўпайган.
Статистика агентлигига кўра, 2023 йилда республикада 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилган. Шундан 21 012 нафари эгиз туғилганлар.
Ҳудудлар бўйича туғилган эгизаклар сони энг кўп Фарғона вилоятида қайд этилган – 2494 нафар.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 2313 нафар ҳамда 2171 нафар эгизаклар дунёга келган Самарқанд ва Қашқадарё вилояти жой олган.
Мавзуга оид

15:29 / 05.04.2025
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2 фоизга кўпайди

16:11 / 27.03.2025
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади

21:58 / 25.03.2025
Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди

16:53 / 24.03.2025