Ўзбекистон | 10:12 / 16.03.2024
11785
1 дақиқада ўқилади

Қайси ҳудудда 100 ёшли пенсия ва нафақа олувчилар кўпроқ экани айтилди

2024 йил 1 январ ҳолатига кўра, мамлакатда пенсия ва нафақа олаётган 100 ёшга тўлган ва ундан ошганлар 514 нафарни ташкил этган. 

Фото: Kun.uz

Пенсия жамғармаси хабарига кўра, республикада пенсия ва нафақа олаётган 100 ва ундан юқори ёшдагиларнинг 110 нафари (21,4 фоиз) эркаклар, 404 нафари (78,6 фоиз) аёл ҳиссасига тўғри келади.

Ёши 100 ва ундан ошган пенсионер ва нафақа олувчилар Қашқадарё вилоятида энг кўп – 92 нафар, Сирдарё вилоятида энг кам – 11 нафар.

Қолган ҳудудлар: 

  • Сурхондарё вилоятида – 71 нафар;
  • Андижон вилоятида – 48 нафар;
  • Фарғона вилоятида – 45 нафар;
  • Тошкент вилоятида – 41 нафар; 
  • Самарқанд вилоятида – 36 нафар;
  • Бухоро вилоятида – 35 нафар
  • Наманган вилоятида – 33 нафар;
  • Хоразм вилоятида – 28 нафар;
  • Тошкент шаҳрида – 26 нафар;
  • Жиззах вилоятида – 16 нафар;
  • Навоий вилоятида – 13 нафар; 
  • Қорақалпоғистонда – 21 нафар.

Мавзуга оид