Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистон билан экология соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради
Қозоғистоннинг Kazinform халқаро ахборот агентлиги "Қозоғистон Ўзбекистон билан экология соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Агентликнинг ёзишича, мажлис "Ўзбекистон ҳукумати билан Қозоғистон ҳукумати ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида"ги битимни ратификация қилиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини маъқуллади.
"Мажлиснинг Экология ва табиий ресурсларни бошқариш қўмитаси раиси, депутат Эдил Жанбиршин потенциал ҳамкорлик ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олиш ва назорат қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, биологик хилма-хилликни сақлаш, яхшилаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқишга таъсир этишини таъкидлади. Ҳужжатда Орол денгизи ҳавзасидаги экологик вазият, экологик муҳит мониторинги, қўшма таълим муассасаларини шакллантириш, кадрлар тайёрлаш масалалари ҳам ўрин олган", – дейилади материалда.
Мақола сўнггида "2022 йил 22 декабр куни Тошкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди", – дея эслатиб ўтган Kazinform.
Мавзуга оид
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
23:14 / 03.04.2025
Украина Россия босқини оқибатида етказилган экологик зарарни 85 млрд долларга баҳолади
12:46 / 29.03.2025