Сутни қайта ишлаш цехи 1,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Хоразмда 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.
Бош прокуратура хабарига кўра, Хоразм вилояти Урганч туманидаги “М.М.С” МЧЖ раҳбари Н.Р. жамиятга қарашли сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехида тижорат мақсадларида икки дона буғ қозонларини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 1 млрд 983 млн сўмлик 1 млн 322 минг метр куб газни яширин равишда ўғирлагани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан “М.М.С” МЧЖ раҳбари Н.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёнилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:54
2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди
18:50 / 14.11.2024
2,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланди
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024