Ўзбекистон | 07:51 / 18.03.2024
30758
1 дақиқада ўқилади

Бухоро вилояти ИИБнинг икки нафар офицер ходими қўлга олинди

Улар гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашгани аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида ушланган.

Фото: Kun.uz

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходими қўлга олинди. Бу ҳақда ички ишлар вазири матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 март куни ушбу икки ходим гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашгани аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид