АҚШда ўзбекистонлик аёл собиқ эри томонидан отиб ўлдирилди
Қотил ўз жонига қасд қилган. Маълумотларга кўра, улар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчилари бўлишган.
Америкада ўзбекистонлик аёл собиқ турмуш ўртоғи томонидан отиб ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Бу воқеа тафсилотлари АҚШдаги кўплаб сайтларда берилган.
Манбаларда ёзилишича, шанба куни Пенсилвания штатида икки киши отишма сабаб вафот этгани маълум бўлган. Якшанба куни маҳаллий органлар Лоуер-Морленд шаҳарчасида собиқ эр-хотин қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш оқибатида вафот этганини маълум қилди.
Мулозимларнинг сўзларига кўра, ўша кўп қаватли уйда яшовчи икки киши полицияга қўнғироқ қилган. Воқеа жойида полициячилар 43 ёшли Дурдона Султонова ҳамда 44 ёшли Ал Аллабергнинг жасадини топишган. Собиқ эр-хотиннинг жасадлари уй ётоқхонасида аниқланган.
Полиция маълумотига кўра, Аллаберг Дурдона Султонованинг собиқ эри бўлган. У аёлнинг кўкрак соҳасига бир неча марта ўқ узган. Кейин эса ўша ўқотар қурол ёрдамида ўзини ўлдирган. Полиция аёлнинг ўлимини қотиллик деб баҳолаб жиноят иши очган. Эркак эса ўз жонига қасд қилган деб топилган.
Кейинчалик марҳум аёл 43 ёшли Дурдона Султонова ўзбекистонлик экани маълум бўлди. Баъзи манбаларга кўра, аёлни ўлдирган собиқ эри 44 ёшли Ал Аллаберг ҳам асли ўзбекистонлик Сарвар Оллоберганов бўлган ва АҚШ фуқаролигини олгач, исми-фамилиясини ўзгартирган.
Ўзбекистонлик ижтимоий фаол, Стратегик ислоҳотлар агентлиги лойиҳа офиси раҳбари Азиза Умарова бу воқеа ҳақида некролог ёзиб, марҳум аёл Дурдона Султонова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси бўлганини маълум қилди. Умаровага кўра, Дурдона Султонова АҚШга кетишидан аввал Японияда магистратурани ўқишга ҳам улгурган. Унинг постидан келиб чиқадики, Дурдона Султоновани ўлдирган собиқ эри ҳам Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, чиндан ўзбекистонлик бўлган.
«Аёллар уларни ҳатто ажрашгандан кейин ҳам тинч қўймайдиган эркаклар қўлидан ҳамма ерда ўлаётганини кўряпмиз. Статистик кўрсаткичларда бу қотиллик дейилади. Катта йўқотиш, адолатсизлик, фожиа.
Мен шунчаки сиз бу гўзал, ақлли, истеъдодли, мустақил, вафоти вақтида атиги 43 ёшда бўлган аёл билан хаёлан видолашишингизни истадим. Худо раҳмат қилсин. Дурдонанинг яқинларига ва бир кунда ҳам отаси, ҳам онасидан айрилган икки фарзандига ҳамдардлик билдираман», деб ёзган Азиза Умарова Facebook'даги саҳифасида.
Марҳум Дурдона Султонованинг яқинлари gofundme порталида аёлнинг дафн маросими ва унинг оиласига кўмак учун ёрдам йиғимоқда. Ҳозиргача 650 га яқин одам бу эълон учун пул донат қилган.
- Бу март ойининг ўзида АҚШда ўзбекистонлик эр-хотинлар ўртасидаги можаро ўлим билан якунланган иккинчи ҳодиса. 8 март куни ўзбекистонлик эркак ўз хотинини пичоқлаганди. Кейинчалик воқеа жойига етиб келган полициячиларнинг пичоқни ташлаш буйруғига бўйсунмаган эркак зобитлар томонидан отиб ўлдирилади. Аёл оғир яраланганига қарамай тирик қолган. Воқеадан кейин эркакнинг саломатлигида руҳий муаммолар бўлгани айтилган.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
18:12 / 09.11.2024