Ўзбекистон | 08:14 / 19.03.2024
49018
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутиляпти 

20-22 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” 20-22 март кунлари кутилаётган ноқулай об-ҳаво шароити тўғрисида огоҳлантирди.

20-22 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

20-21 март кунлари шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, 20-22 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга оид