Ўзбекистон | 16:38 / 20.03.2024
34144
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда мобил рақам қарийб 1,1 млрд сўмга сотилди

Онлайн аукционда +998200000000 мобил рақами 1 млрд 70 млн сўмга сотилди. Шунингдек, харидор 32,4 млн сўм комиссия йиғимини ҳам тўлаши керак бўлади.

Товар-хомашё биржасида ўтказилган онлайн аукционда +998200000000 мобил рақами 1 млрд 70 млн сўмга сотилган. Аукцион қоидаларига кўра, харидордан комиссия йиғими (бу ерда 32,4 млн сўм) ҳам ундирилиши кўзда тутилган. Мижоз жисмоний шахс экани кўрсатилган.

Товар-хомашё биржаси ахборот хизматининг маълум қилишича, аукцион ғолиби томонидан тўлов амалга оширилса, бу биржа расмий саҳифаларида эълон қилинади. Мижоз белгиланган миқдордаги тўловни 5 иш куни ичида қилиши керак.

Маълумот учун, Ўзбекистонда мобил рақамларни аукцион орқали сотиш жараёни 2019 йилнинг 4 июнидан бошлаб йўлга қўйилган. Аукцион онлайн шаклда mobilraqam.uzex.uz веб-сайти орқали ўтказилади.

Мавзуга оид