Иқтисодиёт | 11:10 / 22.03.2024
13111
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон 2 ойда 151 та давлат билан савдо алоқаларини амалга оширди
2024 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 фоизга ошган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-феврал ойларида жаҳоннинг 151 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,5 фоиз), Россия (17,8 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,4 фоиз) ва Корея Республикасида (3,7 фоиз) қайд этилган.
Ташқи савдо айланмасида экспорт – 3,6 млрд долларни, импорт – 6,3 млрд долларни ташкил қилди.
Мавзуга оид
13:37 / 25.11.2024
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:20 / 16.11.2024
Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди
11:27 / 07.11.2024