Тошкентда чет эл фуқаросига шилқимлик қилган сантехник 5 суткага қамалди
Сантехника ишларини бажариш учун фуқаронинг уйига борган уста уй эгасига шилқимлик қилган. Суд эркакка нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Тошкент шаҳрида чет эл фуқаросига шилқимлик қилган сантехник жазога тортилди. Kun.uz суд қарорини ўрганди.
Суд қарорида келтирилишича, чет эл фуқароси Б.Л. 2023 йилнинг 1ноябр куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, яшаш уйига сантехника ишларини бажариш учун келган фуқаро У.С. шилқимлик қилганини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
2024 йил 20 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.
Суд мажлисида сўралган 28 ёшли ҳуқуқбузар У.С. айбига иқрор бўлиб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтган ҳамда суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд У.С.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топган ҳамда унга нисбатан 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Олдинроқ Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган такси ҳайдовчиси 5 суткага қамалганди.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024
Тошкентнинг иккита кўчасида ҳаракат 19 кунга чекланади
17:26 / 21.11.2024
Тошкентда иситиш қувурида авария юз берди
15:44 / 21.11.2024