Иқтисодиёт | 13:16 / 25.03.2024
14071
1 дақиқада ўқилади

Солиқ ҳуқуқбузарлиги бўйича энг кўп қандай мурожаат келиб тушаётгани айтилди 

Жорий йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган.

Фото: Depositphotos

«Фискал таҳлиллар» канали хабарига кўра, 2024 йил январ-феврал ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 859 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

  • 16 646 таси харид чеки бермаслик;
  • 799 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
  • 35 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
  • 399 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 7 703 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.

Мурожаатлар асосида 4 288 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга январь февраль ойларида 5 177 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 3,5 млрд сўм мукофот тўланган.

Мавзуга оид