Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:12 / 25.03.2024
6028
1 дақиқада ўқилади
Солиқ низоларини судгача ҳал этиш амалиёти натижалари эълон қилинди
Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш амалиёти натижалари тўғрисида маълумот берилди.
2024 йил 1 март ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 88,1 млрд сўмлик 56 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган.
Шундан: солиқ аудити бўйича - 77,8 млрд сўмлик 39 та; сайёр солиқ текшируви бўйича - 10,3 млрд сўмлик 17 та.
Натижада:
- 4,7 млрд сўмлик 6 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган;
- 58,5 млрд сўмлик 36 та мурожаат бўйича солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган;
- 24,9 млрд сўмлик 14 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025