Жаҳон | 22:10 / 25.03.2024
11024
2 дақиқада ўқилади

Европада санкцияларга чап бериб машина етказиш оммавий блоклана бошлади

Полша ва Болтиқбўйи давлатлари Беларус ва у орқали Россияга нархи 50 минг евродан, двигатели сиғими 1,9 литрдан юқори машиналарни эркин ўтказишни чеклай бошлади. Бундай машиналарни етказиб бериш санкция билан тақиқланган, энди уларни мамлакатдан олиб чиқиш учун ишлаб чиқарувчининг ёзма рухсати керак бўлади.

 Европа Иттифоқидан Россияга сиғими 1,9 литрдан баланд автомобил олиб кириш тақиқланган. Фото: RBC.ru

Полша божхоначилари қимматбаҳо автомобиллар, шунингдек двигатели сиғими 2 литрдан бошланувчи автомобилларни Беларусга, у орқали Евроосиё иқтисодий иттифоқнинг бошқа давлатлари — Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистонга ўтказишни тақиқламоқда. Бу ҳақда автосавдо корхоналари ўз мижозларига хабар берган. Уларнинг берган маълумотига кўра, полшалик божхоначилар автомобилнинг ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотини Европа иттифоқидан олиб чиқиб кетилиши учун якуний истеъмолчи Россия Федерациясидан ташқарида эканини тасдиқлаб, автомобилни олиб чиқиш санкцияларнинг бузилмаслигига кафолат берувчи рухсатнома бериши керак.

Бу ҳақдаги эълонлар назорат-ўтказиш пунктларига ҳам илиб қўйилган. Бундай эълонларнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда автомобилни ҳайдаб келувчилар тарқатишмоқда.

«Бу 22 март жума кунидан бошланди. Энди чегараларда улкан навбатлар ҳсил бўлган. Бундай тақиқ Литвада ҳам жорий этилган. Беларус билан чегарада бизнинг учта автомобилимиз тўхтаб қолган. Бу жуда оғриқли, чунки Клайпедага АҚШдаги аукционларда харид қилинган қимматбаҳо автомобиллар олиб келинади», – дейди автомобилларни расмийлаштириш билан шуғулланувчи божхона брокери.

Европа Иттифоқи ақтомобилларни Россияга экспорт қилишга тақиқ ўрнатган. Лекин автомобиллар Беларус орқали ёки бошқа мамлакатларга сохта транзит билан расмийлаштирилиб Россияга кириб келишда давом этгани ҳеч кимга сир эмас, дейди брокер.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид