Иқтисодиёт | 14:10 / 27.03.2024
10277
1 дақиқада ўқилади
Қайси ҳудудларда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилаётгани маълум бўлди
Республиканинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилаётгани тўғрисида маълумот тақдим этилди.
2024 йилнинг январ-феврал ойида 13 276 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда – 2 959 та.
Ундан кейинги ўринлардан янги ташкил этилган корхоналар сони мос равишда 1 263 та ҳамда 1 154 та бўлган Самарқанд вилояти ва Фарғона вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Тошкент вилояти – 1 092 та;
- Хоразм вилояти – 913 та;
- Қашқадарё вилояти – 852 та;
- Андижон вилояти – 726 та;
- Наманган вилояти – 724 та;
- Сурхондарё вилояти – 705 та;
- Жиззах вилояти – 702 та;
- Бухоро вилояти – 689 та;
- Қорақалпоғистон Р. – 630 та;
- Навоий вилояти – 474 та;
- Сирдарё вилояти – 393 та.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:31 / 19.11.2024
Ўзбекистон ва Россия қўшма корхоналарни кўпайтиришни муҳокама қиляпти
13:16 / 16.11.2024
5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
08:08 / 07.11.2024