Ўзбекистон | 15:54 / 27.03.2024
8349
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда ўз уйи ертўласида майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди
Чилонзор туманида майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, тумандаги 19-мавзе ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.О. ўз уйининг ертўласида 5 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 680,7 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.