Ўзбекистон | 09:31 / 28.03.2024
7086
1 дақиқада ўқилади
МИБнинг Сурхондарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Азамат Холмуродов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, А.Холмуродов 1980 йилда Термиз туманида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос.
Меҳнат фаолияти давомида вилоят прокуратурасида, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман бўлимларида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
Мазкур тайинловга қадар у бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
14:52 / 03.10.2024
Сурхондарёда тадбиркор ўзи таҳсил олган мактаб учун 630 ўринли янги бино қуриб берди
13:57 / 18.09.2024
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда уч нафар синфдош йигит ҳалок бўлди
20:45 / 10.09.2024
Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини 363 марта бузган Spark хатловга олинди
07:29 / 06.09.2024