Жаҳон | 13:43 / 01.04.2024
7464
2 дақиқада ўқилади

Россияда «Макфа» иши бўйича 100 триллион рубллик активлар хатловга олинди

Хатлов «Макфа» эгалари қариндошлари ва унга қарашли компаниялар акциялари ҳисобрақамларига қўлланган, дейилади суд ижрочи қарорида.

Фото: Dmitry Feoktistov/TASS/dpa/picture alliance

Суд ижрочиси Челябинск вилояти собиқ губернатори Михаил Юревич ва Давлат думаси собиқ депутати Вадим Белоусов қариндошларининг 100 триллион рубл миқдоридаги ҳисобрақамлари ва мол-мулкини хатлади, деб хабар берди ТАСС агентлиги душанба, 1 апрел куни қарорга таяниб. Хатлов Россия Бош прокуратурасининг мамлакатдаги энг йирик макарон ишлаб чиқарувчи «Макфа» АЖ ва унга қарашли компанияларнинг Россия Федерацияси манфаатлари фойдасига мулкини ундириш тўғрисидаги даъвосини таъминлаш мақсадида қўйилган.

Қарор матнига кўра, вақтинчалик чоралар Белоусовнинг куёви, Юревичнинг онаси ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобларига таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, Челябинск марказий туман суди қарори билан «Первый хлебокомбинат», «Макфа», «Смак», «Новая пятилетка», «Долговское», «Челябинскоблгаз», «Арком», «Каланчакский комбинат хлебопродуктов» компанияларининг 100 фоиз акциялари хатловга олинди. Бу активлар Юревич ва Белоусовнинг қариндошлари, шунингдек, Кипр ва Нидерландия компанияларига тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда. 

Бош прокуратуранинг «Макфа»ни миллийлаштириш бўйича даъвоси 

28 март куни Россия Бош прокуратураси Челябинск марказий туман судига «Макфа» акциядорлик жамияти акцияларини давлат даромадига айлантиришни талаб қилиб, даъво киритди.

Департаментга кўра, бу ва бошқа бир қатор корхоналар, жумладан, «Смак» ва «Челябинскоблгаз» коррупцион келиб чиқишга эга, чунки уларнинг бенефициарлари - Юревич ва Белоусов давлат хизматида бўлганида тадбиркорлик билан шуғулланган. Шу тариқа, улар «кўп йиллар давомида коррупцияга қарши қонунчиликда белгиланган тақиқ ва чекловларни бузган», деб ёзади «Коммерсант».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид