Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина россиялик тарғиботчи Маргарита Симонянни сиртдан геноцидда айблади
Украина хавфсизлик хизмати уни жавобгарликка тортиш чораларини кўраётганини таъкидлади.
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) россиялик тарғиботчи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян янги жиноий иш бўйича айбланувчига айлангани ҳақида хабар берди.
«Айбланувчининг ҳужжатлаштирилган янги жиноятлари орасида 2023 йил декабрида украиналик болаларнинг оммавий қотиллигига очиқ чақириқлар ҳам бор. Бундан ташқари, россиялик тарғиботчи Украина фуқаролик инфратузилмасига ракета ва бомбали ҳужумларни давом эттириш учун бир неча бор кампания олиб борган», дейилади УХХ баёнотида.
Департаментнинг қўшимча қилишича, Симонян ижтимоий тармоқларда ва Россия телевидениесида, жумладан, тарғиботчи Владимир Соловёвнинг дастурида чиқиш орқали «Кремл уйдирмаларини мунтазам равишда тарқатган».
Украина разведка хизматининг қўшимча қилишича, Симонян «Геноцид», «Украина ҳудудий яхлитлигига тажовуз», «Уруш тарғиботи» ва «Россиянинг Украинага қарши қуролли тажовузини оқлаш» моддалари бўйича айбланмоқда. Симонян ҳозир Россияда истиқомат қиляпти ва унга айблов сиртдан қўйилган. УХХ уни жавобгарликка тортиш чораларини кўраётганини таъкидлади.
Маргарита Симонян ушбу айбловларга ҳозирча изоҳ бермади.
2023 йил март ойида УХХ Симонянни ҳудудий яхлитликка тажовуз қилишда айблаган эди. Разведка хизматига кўра, тарғиботчи биринчилардан бўлиб 2022 йилда Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб киришини қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025