Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада мусулмонларга Рамазон ҳайити намозини уйда ўқиш тавсия қилинди — ОАВ
Чекловлар «Крокус Сити Холл»даги теракт билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Россия пойтахти Москва шаҳри маъмурияти мусулмонларга Рамазон ойи тугаганидан сўнг, «байрам намозини уйда ўқишни» тавсия қилди, деб хабар берди «Осторожно, новости». Манба Москва шаҳри миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти ҳужжатига таянмоқда.
Департамент пойтахт префектларига мактуб йўллаб, мусулмонларни Москвада амал қилаётган чекловлар ҳақида огоҳлантиришни сўраган.
Мусулмонларга, шу жумладан, иш берувчилар орқали, ибодат онлайн трансляция қилиниши ҳақида хабар бериш, бунда Марказий Осиёдан келган мигрантларга алоҳида эътибор қаратиш сўралган. Департамент вакили чекловларни «Крокус Сити Холл»даги теракт билан боғлиқлигини айтган.
Россияда Рамазон ҳайити 10 апрелга тўғри келиши тахмин қилинмоқда. Аниқ сана ҳали расман эълон қилинмаган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
08:25 / 28.05.2025