Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев 5 апрел куни Ўзбекистонга келади
У Хива шаҳрида икки давлат ўртасида ўтказиладиган музокараларда иштирок этади. Асосий мавзулар — ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, ҳамкорликни ривожлантириш.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 апрел куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда мезбон давлат президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилади.
Мавзуга оид
12:16 / 17.05.2025
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади
16:29 / 15.04.2025
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди
17:19 / 11.04.2025