Жаҳон | 19:50 / 08.04.2024
21379
5 дақиқада ўқилади

Россия Харкивда янги бомба қўллади. Лиманда одамлар ертўлада яшамоқда ва ғалабага ишонмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 774-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Украинага 17 та дрон билан ҳужум қилди. Харкивда хусусий ва кўп қаватли уйлар шикастланган. Уч киши жароҳатланган.
  • Белгород области раҳбари регион бўйлаб дронларнинг янги ҳужуми амалга оширилгани тўғрисида хабар берди. Белгород районида уриб туширилган дрон парчалари олти кишидан иборат оила аъзолари кетаётган автомобил устига тушган, бир қиз ҳалок бўлган.
  • Запорижжя областида россияликлар зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлди, Харкив области Купянск шаҳрида бир аёл ҳужум қурбонига айланган.
  • Словакиядаги президентлик сайловларида Петер Пеллегрини ғалаба қозонди — у бош вазир Роберт Фицонинг сафдоши бўлиб, Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилишига қарши ҳисобланади.
  • Украина президенти мамлакат қуролли кучлари қарши ҳужум ўтказиш учун снарядларга эга эмаслигини маълум қилди.

Харкив яна ўққа тутилди

Россия қўшини Харкивни яна дрон ва ракеталар билан ўққа тутди. Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харкив сўнгги ҳафталарда ҳар куни зарбага учрамоқда.

Харкив области раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, 7 апрел куни Харкивда РФ қўшини яна янги УМПБ Д-30 бомбасини қўллаган. Россия Украинада бундай ўқ-доридан фойдалангани ҳақидаги илк хабарлар март ойи бошида пайдо бўлганди, март ойи охирида бу бомбани РФ қўшини Харкивда ҳам қўллади.

Украина президенти Володимир Зеленский 7 апрел куни Харкив ва мамлакат шарқига зарбаларни кучишлатар идоралар раҳбарлари билан муҳокама қилди. «Одамларимизга ишончли муҳофаза тақдим этиш учун иш олиб бормоқдамиз. Душман учун жавоб тайёрлаяпмиз — жуда аниқ ва адолатли», — дея муҳокама якунларини келтирган Зеленский.

 

Россиянинг 7 апрел куни кундузи Харкивга йўллаган зарбасида беш киши жароҳатланади
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкивнинг Шевченково ва Индустриал районларида жами 20 дан ортиқ автомобил шикастланган
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг айтишича, Харкивнинг Шевченково районида Россия зарбалари оқибатида 19 бино, Индустриал районида — иккита кўп квартирали уй ва саноат корхонаси шикастланган.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкив аҳолиси Россия зарбаси келиб тушган жойлардан бирида
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Харкивга ҳужум оқибатларини бартараф этмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Лимандаги ҳаёт

Лиман оккупация қилинган Донецкдан тахминан юз километр шимолда жойлашган. Йирик темирйўл тугуни саналган Лиманда урушга қадар 30 минг атрофида одам яшаган. 2022 йил май ойи охирида Россия қўшини шаҳарни эгаллаган, аммо ўша йил октябрида Украина қуролли кучлари шаҳарни озод этишга муваффақ бўлган. Фронт чизиғига яқин жойлашган шаҳар деярли буткул вайрон қилинган, аммо у ерда одамлар яшашда давом этмоқда. «Биз барчамиз чарчадик, ҳам жисмонан, ҳам руҳан. Аммо биз ғалабани кутяпмиз. Мен шунча одам ўлдирилганидан кейин [музокаралар] бўлиши мумкин деб ўйламайман. Қотиллар билан қандай келишиш мумкин?» — деганди BBC News мухбирига Лиманда яшовчи 42 ёшли Ирина 2024 йил февралида. Аммо репортаж муаллифи Эндрю Ҳардингнинг айтишича, аҳолининг барча вакиллари ҳам бу фикрга қўшилмайди. «Ҳозир фақат тинчлик муҳим. Мен тинчлик истайман. Фақат тинчлик. Ҳар қандай шартларда», — деган журналистга 74 ёшли Олександр Роговец.

Лимандаги кўп уйлар отишмалар натижасида вайрон бўлган. Аммо айрим квартираларда яшаса бўлади
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
Лиманда қолганларнинг кўпчилиги худди квартираси вайрон бўлган 67 ёшли Любов каби ертўлаларда яшамоқда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
Уйларини йўқотган лиманликлар ертўлаларда ухлайди, егулик тайёрлайди ва отишмалардан яширинади
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / Getty Images
67 ёшли Любов ва 70 ёшли Светлана биргаликда ертўлада яшаб, бир-бирига ёрдам беради
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
70 ёшли Светлана квартирасидан айрим буюмларини, жумладан қариндошларининг фотосуратларини олиб чиққан
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / Getty Images
Лиман аҳолиси 2024 йил февралида BBC News билан суҳбатда шаҳар озод этилганидан кейин электр таъминоти тикланганини айтган. Фотода икки йилдан буён ертўлада яшаётган 45 ёшли Володимир телевизор томоша қилмоқда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

Донецкни назорат қилувчи ДХР расмийлари шаҳардаги турар жой кварталлари ўққа тутилишида украин ҳарбийларини айблаб келади
AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид