2024 йилда ҳунармандларга қанча субсидия ажратилиши айтилди
Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар 5 турда туман (шаҳар) тоифасига қараб ажратилади.
2024 йилда жами 23,8 минг нафар ҳунармандларга 44,7 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда республика "Ҳунарманд" уюшмаси бошқарма бошлиғи Жамшид Тиляков маълум қилди.
Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар 5 турда туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб ажратилади:
биринчи: «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 6 ой давомида ажратилади;
иккинчи: шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун;
учинчи: усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун;
тўртинчи: ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 700 000 сўм);
бешинчи: ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача (13 600 000) миқдорда субсидия ажратилади.
Мавзуга оид
10:27 / 14.09.2024
Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади
12:24 / 29.08.2024
Ўрта даромадли оила учун камхаражат хонадон қандай яратилади? БМТ субсидиялари ҳақида
11:00 / 17.08.2024
Меҳмонхоналарга имконияти чекланган шахслар учун шароит яратишга субсидиялар ажратилади
20:17 / 16.08.2024