Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда яроқсиз ҳолатга келиб қолган мактаб ва боғчалар бузилади
Вилоят ҳокими қарорига кўра, 11 та мактаб ва 9 та боғча бузилиши белгиланди.
Андижон вилоятида яроқсиз ҳолатга келиб қолган мактаб ва боғчалар бузилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Қайд қилинишича, 11 та мактаб ва 9 та боғча бузилади. Бунга Андижон вилояти Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хати асос қилиб олинган. Биноларни бузишдан олинган яроқли материалларни балансда сақловчи ташкилотларга кирим қилинади. Бузилишдан бўшаган ер майдонлари таълим бошқармаси балансида қолдирилади.
Бузилиши белгиланган бинолардан иккитаси Андижон шаҳрида жойлашган. Андижон туманида — битта, Асакада, Бўстон, Жалақудуқ, Марҳамат ва Олтинкўлда — иккитадан, Шаҳрихонда эса учта объект бузилади. Шунингдек, Пахтаобод, Хўжаобод, Избоскан, Қўрғонтепада биттадан бино бузилади.
Биноларнинг энг эскиси 1937 йилда, яна иккитаси 1938 йилда қурилган. Яроқсиз ҳолатга келиб қолган бинолар орасида 1985 йилда қурилган мактабгача таълим ташкилоти ҳам бор.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025