Ўзбекистон | 15:21 / 10.04.2024
3337
1 дақиқада ўқилади

Катта ёшлилар орасида интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши ошди 

Ўзбекистонда катта ёшлилар орасида интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши ортган.

Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилнинг январ-декабр ҳолатига кўра, 10 ва ундан катта ёшлилар орасида интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши 90,9 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун, бу кўрсаткич:

  • 2021 йилда — 80,6 фоизни;
  • 2022 йилда — 86,9 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ ўн ва ундан катта ёшлилар орасида мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши ошгани хабар қилинганди.

2023 йилда ўн ва ундан катта ёшлилар орасидан мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши 99,1 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун, бу кўрсаткич:

  • 2021 йилда — 95,7 фоиз;
  • 2022 йилда — 97,8 фоизни ташкил этган.

Мавзуга оид